ҚР Президентининг телерадиокомплекси томонидан 2021 йилда 40 дан ортиқ ҳужжатли фильм суратга олинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси жорий йилни барча кўрсаткичлар бўйича муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бу ютуқлар бошида телерадиокомплекснинг малакали раҳбари Раушан Қажибоева турибди. Келгусида юқори профессионаллар жамоаси ишига омад тилайман!», - деди Берик Уали.

2021 йилда Президент телерадиокомплекси томонидан ижтимоий тармоқларда 464 та видеоролик эълон қилинди. Улар орасида:

- Давлат раҳбари фаолиятига оид 290 та видеоролик;

- Қозоғистон Республикаси Президентининг Instagramдаги аккаунтида 18 та видеоролик эълон қилинди;

- Президент фаолияти якунлари бўйича йил бошидан буён 104 та ҳафталик видеоролик тайёрланди;

- Президентнинг давлат/расмий/амалий ташрифларидан 39 та видеошарҳ.

Президентнинг вилоятлар ва хорижга ташрифлари, топшириқлари ҳамда Қозоғистон халқига Мурожаатномаси доирасида 40 дан ортиқ ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар суратга олинди.


Сўнгги хабарлар