ҚР Президентининг Телерадиокомплекси эронлик ҳамкасблар билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси вакиллари Эрон Ислом Республикасининг Астанадаги элчихонаси делегацияси билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.

Томонлар оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини ошириш, контент алмашинуви ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларда маданий алоқаларнинг муҳим ўрни ҳам таъкидланди.

Президент Телерадиокомплекси бош директори Раушан Қажибаеванинг таъкидлашича, маданий алоқалар анъанавий равишда халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мустаҳкам, дўстона муносабатларни ривожлантиришнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.

«Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ҳамкорлик ҳам бунга хизмат қиляпти. Янгиликлар, лойиҳалар ва уларни биргаликда ишлаб чиқариш билан ўртоқлашиш нафақат тажриба алмашиш, балки, биринчи навбатда, мамлакатларимизни янада яқинлаштириш имконини беради», – дейди Раушан Қажибаева.

Ўз навбатида, Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Али Акбар Жоукар Қозоғистон ва Эрон медиа компаниялари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

photo

«Бугунги учрашув Қозоғистон ва Эрон Телерадиокомплекслари ҳамкорлигида муҳим қадам бўлиб, «Kazinform» ва «IRNA» агентликларининг биргаликдаги фаолиятига янги суръат бағишлайди», – дейди Али Акбар Жоукар.

Дипломатик миссия раҳбари «Jibek Joly» ва «Silk Way» телеканалларининг Марказий Осиёдаги энг замонавий роботлаштирилган студиясида бўлиб, Қозоғистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларининг техник жиҳозланиш даражаси жаҳон илғор стандартларига жавоб беришини таъкидлади.

Учрашув якунларига кўра, томонлар Қозоғистон Республикаси Президентининг Телерадиокомплекси ва Эрон Ислом Республикасининг оммавий ахборот воситалари ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича кенг қамровли йўл харитасини имзолашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Президентининг Телерадиокомплекси Қозоғистоннинг йирик медиакомпанияси бўлиб, унинг таркибига: «Jibek Joly» республика телеканали, «Silk Way» халқаро телеканали, «Kazinform» халқаро янгиликлар агентлиги ва Ҳужжатли филмлар маркази киради.

photo


Сўнгги хабарлар