+7 (701) 759 90 19
USD 425.07 EUR 494.14
RUB 6.06 CNY 66.55
Янгиликлар

ҚР Президенти телерадиокомплекси Афғонистон ҳақида ҳужжатли филмни тақдим этади

26 Сентябрь 10:24
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти телерадиокомплекси Афғонистон ҳақида ҳужжатли филмни тақдим этади

NUR-SULTAN. Kazinform - ҚР Президенти телерадиокомплекси Афғонистондаги вазиятга бағишланган ҳужжатли филмни тақдим этади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
«Толибон»  ҳаракатига  қўйилган тақиқни бекор қилмоқчи эмасмиз – ҚР Президенти Администрацияси раҳбари биринчи ўринбосари БМТ Aфғонистонга Ўзбекистон орқали 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди Қозоғистон делегацияси Кобулда Aфғонистоннинг ҳозирги маъмурияти вакиллари билан учрашди

«Толиблар режими ва Афғонистон Ислом Амирлигининг ташкил этилиши ҳаммага ёқмайди. Аммо альтернатива борми? Жавоб Қозоғистон Президентининг Душанбедаги КҲШТ ва ШҲТ саммитларида, шунингдек, икки ташкилотнинг тарихдаги биринчи қўшма йиғилишидаги ташаббусларида.

Яқинда Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси томонидан тайёрланган «Афғонистон тугуни» ҳужжатли фильмини томоша қилинг», - дейилади Президент Телерадиокомплекси баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 17 сентябр куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбеда КҲШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг қўшма йиғилишида иштирок этди.

Қозоғистон президентига кўра, КҲШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар янги афғон расмийлари билан норасмий мулоқот бошлаши керак.

Қ.Токаев, шунингдек, «Афғонистондаги ҳозирги вазият минтақадаги вазиятни ўзгартириб юборди, кўплаб давлатлар, айниқса қўшни давлатларни янги қийинчиликларга дучор қилди. Бундай ҳолда, биз глобал ўзгаришларга яхши тайёргарлик кўришимиз керак» - деди.




Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив