ҚР Президентининг инаугурация маросимига кимлар таклиф қилинади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Президентнинг инаугурация маросимига хорижий вакиллар сифатида кимлар таклиф этилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Президент Қосим-Жомарт Токаев 26 ноябр куни Қозоғистон халқига қасамёд қилишини маълум қилганди.

«Инаугурацияга қабул қилувчи давлатда рўйхатдан ўтган дипломатик корпуслар, яъни элчилар таклиф этилган. 2019 йилда бўлиб ўтган инаугурацияда ҳам шундай тартиб бўлган», — деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари парламентда журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Президент инаугурацияси маросимини ўтказиш учун бюджет маблағлари ажратилишига оид саволларга жавоб берган эди.

«Биз Президент инаугурацияси учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратганимиз йўқ. Маълумки, инаугурация – Конституциявий қонунга мувофиқ Президентнинг ўз лавозимига расман кириши билан қасамёд қилишидир. Ўйлайманки, бу жуда катта маблағ талаб қилмайди. Шунинг учун биз бунга кўп маблағ ажратмаймиз», — деди Е. Жамаубаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар