ҚР Президентининг БААга ташрифи чоғида бирқатор ҳужжатлар имзоланди

Фото: None
ABU-DABI. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Абу-Даби меъросхўр шахзодаси шайх Мухаммад бен Зиид Ал Нахаён учрашуви якунида бирқатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Энергетика вазирлиги ва БАА Энергетика ав саноат вазирлиги ўртасида нефть-кимё саноати соҳасида меморандумга эришилди. Ҳужжатга Қозоғистон томонидан Энергетика вазири Нурлан Ноғаев, Амирликлар томонидан Энергетика ва саноат вазири Сухайл Ал-Мазури имзо чекди.

Шунингдек, ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда БАА Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида меморандумга ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов ҳамда БАА Иқтисодиёт вазири Султан Ал-Мансурий имзо чекди.

«Астана» халқаро молия марказининг молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси ва БАА Марказий банки ўртасидаги меморандумни АХММ раҳбари Қайрат Келимбетов, Қўмита бош директори вазифасини бажарувчи М.Бубеев ҳамда Амирликлар Марказий банк раиси Муборак Ал-Мансурий имзолади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар