ҚР Президентига сояли иқтисодиётга доир ишлар якунлари ҳақида маълумот берилди
20 Май 17:37

ҚР Президентига сояли иқтисодиётга доир ишлар якунлари ҳақида маълумот берилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Молиявий мониторинг агентлиги раиси Жанат Элимановни қабул қилди. Қасим-Жомарт Тоқаевга агентликнинг сояли иқтисодиёт, молиявий пирамидалар ва капиталнинг мамлакатдан четга чиқишига қарши кураш бўйича олиб бораётган фаолияти якунлари ҳақида маълумот берилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига берилган маълумотларга кўра, йил бошидан буён 727 та иқтисодий ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 67 миллиард тенге ундирилган.

Президентга ҳалол тадбиркорликка босимни бартараф этиш бўйича топшириқ ижроси ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Жанат Элиманов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хос бўлган ишларни умумий тарзда қўзғатиш амалиётига барҳам берилганини айтди. Унга кўра, рўйхатга олинган жиноятлар сони йилдан-йилга камайиб бормоқда. Тергов муддати 3 баробарга, оқлаш асослари билан тугатилган ишлар сони эса учдан бирга қисқартирилди. Натижада минглаб фуқаролар ва тадбиркорлар жиноий жавобгарликдан озод этилди. Судларга мурожаат қилувчилар сони ҳам сезиларли даражада камайди.

Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлар ҳуқуқларини қатъий ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб, Агентлик раҳбарига қатор топшириқлар берди.

Янгиликлар

Архив