ҚР Президентига «Самруқ-Қазна»нинг бу йилги даромадлари ҳақида ҳисобот берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаевга «Самруқ-Қазна» АЖнинг жорий йилдаги асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва молиявий натижалари ҳақида ҳисобот берилди.

Алмасадам Сатқалиевнинг сўзларига кўра, жамғарманинг бу йилги даромади 10,5 триллион тенге бўлиши кутилмоқда.

Бу режалаштирилганидан 22 фоизга юқори.

Нефть нархининг ўсиши, юк ташиш ва транзит ҳажмининг ошиши, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш ва тақсимотининг кўпайиши асосий омиллар бўлди.

Давлат раҳбарига ижтимоий ва инфратузилма объектларини молиялаштиришга оид кўрсатмалар ижроси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Хусусан, газ ва сув таъминоти, транспорт ва энергетика соҳаларида 11 та устувор лойиҳанинг амалга оширилиши бориши ҳақида маълумот берилди.

Жамғарма директорлар кенгаши томонидан лойиҳалар маъқулланиб, Президент Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасига киритилди.

Сўнгги хабарлар