ҚР Президентига пенсия таъминоти масаласи ҳақида маълумот берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсеновани қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга вазирлик фаолияти, жумладан, пенсия таъминоти ва Ижтимоий кодексни ишлаб чиқиш юзасидан маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистонда ҳар бир оиланинг фаровонлигини ошириш ва иш билан таъминлашда муваффақиятлар учун шароит яратишга қаратилган янги ижтимоий сиёсатни шакллантириш йўллари таклиф қилинди.

Тамара Дуйсенова Давлат раҳбарига оиланинг рақамли харитасини яратиш, ижтимоий хизматлар портали ва Ижтимоий ғазначилик ахборот тизимини ривожлантириш режаси ҳақида сўзлаб берди. Президент геосиёсий вазиятнинг ўзгариши ва меҳнат бозорига босим кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган миграция сиёсатини ривожлантириш режаси билан танишди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ижтимоий иш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор топшириқлар берди. Давлат раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш дастурлари самарадорлигини ошириш, ижтимоий ҳимоя тизими механизмларини такомиллаштириш зарурлигини такидлади.


Сўнгги хабарлар