ҚР Президентига коррупцияга қарши кураш натижалари маълум қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Коррупцияга қарши кураш агентлиги раиси Олжас Бектеновни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга мамлакатда коррупцияга қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Хусусан, олти ойда 1200 та коррупция иши қўзғатилиб, 750 нафар мансабдор шахснинг жинояти фош этилди.

Президентга жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларининг бориши ва етказилган зарарни қоплаш чоралари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб кетилган молиявий активларнинг қайтарилиши ҳақида сўз юритилди.

Олжас Бектеновнинг таъкидлашича, мазкур чора-тадбирлар доирасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишлари давом эттирилмоқда. Қозоғистоннинг Европа Кенгашининг Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги конвенциясига қўшилиши коррупциянинг яширин даромадларини фош этишнинг энг самарали усулларидан бири бўлади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Агентлик томонидан «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувининг олдини олиш механизмларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича Президент коррупцияга қарши курашиш хизмати фаолиятини кучайтириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар