ҚР Президентига давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ҳақида ҳисобот берилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусинни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича рақамли трансформациянинг бориши ва вазирликнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари ҳақида маълумот берилди.

Президентга давлат хизматлари кўрсатишда бизнес-жараёнларни реинжиниринг қилишнинг оралиқ натижалари, коррупцияга қарши курашишда рақамлаштиришнинг ўрни ҳақида маълумот берилди. Фуқароларнинг реал турмуш шароити билан боғлиқ 110 та бизнес жараёни қайта кўриб чиқилди. Хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш жараёнини ўзгартириш, ногиронликни аниқлаш ва нафақа ҳисоблашни жадаллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида субсидия олишнинг янги усулларини жорий этиш тажрибаси тақдим этилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев рақамли вазир ўринбосарлари учун КPI ва уларнинг ишини баҳолаш мезонларини, шунингдек, вазирликнинг 2022 йилдан бошлаб барча давлат хизматчилари учун рақамли компетенцияларни ўқитиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Президент, шунингдек, рақамли трансформация муваффақиятли бўлиши учун ҳар бир ходим керакли миқдордаги рақамли кўникмаларни билиши кераклигини таъкидлади.

Жорий йилда вазирлик текширувлар сонини 500 фоизга оширди. Натижада алоқа сифати мезонларига риоя қилмагани учун операторлар жаримага тортилди. Кўрилган чора-тадбирлар 532 та қишлоқда алоқа сифатини яхшилашга хизмат қилди.

Видеоконсультация орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари «АХКМ» мобил иловасида тажриба режимида мавжуд. Бугунги кунга қадар 34 та сертификатнинг рақамли айланиши имконияти амалга оширилди. eGov мобил иловасида 18 турдаги ҳужжатларни ўз ичига олган «Рақамли ҳужжат» хизмати жорий этилди. Бугунги кунда ушбу хизматдан 6 миллион киши фойдаланади.

Бундан ташқари, Бағдат Мусин Қасим-Жомарт Тоқаевга IТ ва фазони ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида гапириб берди.


Сўнгги хабарлар