ҚР Президенти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбари Нур-Султан шаҳрига иш сафари билан келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди.

Абдулазиз Камилов давлат раҳбарига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида «Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқалар. Қийинчиликлар ва имкониятлар» халқаро конференциясини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш илтимосини тақдим этди.


Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган стратегик шерикликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев таъкидлашича, дунёдаги оғир вазият ва пандемияга қарамай, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юқори даражада ва ҳозирги қийинчиликларга дош бера олганини айтди.



Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга саломатлик ва фаровонлик тилаб, эпидемия ҳолати яхшиланганидан кейин Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга ташриф буюришига ишонч билдирди.

Сўнгги хабарлар