ҚР Президенти янги тайинланган Бош прокурорга Январ воқеалари юзасидан тегишли кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокуратура раҳбарияти билан видеоселектор йиғилиши ўтказди ва янги тайинланган Бош прокурор Берик Асиловни таништирди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент собиқ бош прокурор Ғизат Нурдаулетовга фаолияти учун миннатдорлик билдириб, янги лавозимида муваффақиятлар тилади.

Давлат раҳбари жамиятнинг асосий талаби қонунга қатъий риоя этиш эканини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, прокуратура олдидаги энг катта вазифа январ воқеаларини ҳар томонлама ва чуқур текширишдан иборат.

Президент тергов жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича ўз вақтида чора-тадбирлар кўриш, ҳар бир тасдиқланган хабарга ўз вақтида эътибор қаратиш, суриштирув ишларининг бориши ҳақида аҳолига ўз вақтида маълумот бериб бориш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, Бош прокуратурага эскирган ёндашувларни бартараф этиш ва антигуманистик муносабат учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди.

Президент таъкидлаганидек, бу борадаги ишларни янада илгари суриш учун жамият томонидан қўллаб-қувватланадиган янги ғоя ва услублар, инновацион тафаккур зарур.

Сўнгги хабарлар