ҚР Президенти Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини ҳамда Қозоғистонда рақамли платформани ташкил этиш бўйича эришилган келишувни юқори баҳоладилар.

Қозоғистон Президенти самолётсозлик, автомобилсозлик, кимё саноати соҳасидаги қўшма лойиҳалардан мамнунлигини билдирди. Унга кўра, жорий йилнинг апрель ойида Қозон шаҳрида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланадиган 2021-2025 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорликнинг ҳар томонлама дастури катта аҳамиятга эга бўлади.

Владимир Путин Россия ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник ва рақамли алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатга «Спутник V» вакцинасининг қўшимча қисмини етказиб беришни илтимос қилди.

Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқининг салоҳиятни янада ошириш бўйича позициялари изчиллигини таъкидлаб, ушбу ҳамкорлик соҳасида яқиндан ишлашга келишиб олди.


Сўнгги хабарлар