ҚР Президенти: Вазифамиз – Янги геосиёсий вазиятда Ҳамдўстликнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – МДҲ мамлакатлари бир-биридан иқтисодий салоҳияти, тарихий ва ҳатто геосиёсий қарашлари билан ажралиб туради. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Глобал беқарорлик шароитида биргаликда ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Мен минтақавий интеграция ва ривожланишнинг умумий мақсадига эришиш учун бир қатор ташаббус билдирдим. МДҲ мамлакатлари бир-биридан иқтисодий салоҳияти, тарихий ва ҳаттоки геосиёсий қарашлари билан ажралиб туради. Энг муҳими, бизнинг халқларимиз тинчлик ва яхши қўшничиликда яшашни хоҳлайди», - деди ҚР Президенти.

Шу сабабли, Қасим-Жомарт Тоқаев давлатлар раҳбарларининг вазифаси халқларимизни бўлинмасдан мамлакатларимиз ўртасидаги тинчлик ва ҳамкорликни сақлаш йўлини топиш эканлигини таъкидлади.

«Биз МДҲни янада ривожлантириш бўйича янгиланган концепцияни қабул қилдик. Ҳужжат ҳар бир давлатга ҳақиқий фойда келтиради. Бизнинг вазифамиз янги геосиёсий вазиятда Ҳамдўстлик салоҳиятини мустаҳкамлашдан иборат. 2021 йилда биз МДҲнинг 30 йиллигини нишонлаймиз», - деди ҚР Президенти.

Сўнгги хабарлар