ҚР Президенти туман ҳокимлари сайловини 2024 йилда ўтказишни таклиф қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Туман ҳокимларининг сайловлари 2024 йилда ўтказилиши керак, деб ҳисоблайман. Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг бешинчи йиғилишида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев шундай деди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кейинги муҳим қадам - туман ҳокимларини бевосита сайлаш. Ушбу сайловлар 2024 йилда ўтказилиши керак деб ўйлайман. Умид қиламанки, ушбу ташаббус мамлакатни демократлаштириш ва маҳаллий бошқарувни кучайтиришга катта ҳисса қўшади. Туманларда сайловларни ўтказиш - халқ ҳокимиятининг яққол ифодаси бўлади. Шунинг учун ваколатли давлат органларига зарур тайёргарлик ишларини олиб боришни топшираман», - деди Давлат раҳбари.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар