ҚР Президенти Тожикистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Ақорда расмий сайти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Президентлар Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 19-20 май кунлари Душанбега расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқдилар.

Икки мамлакат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳукуматларнинг ўз вақтида ва самарали ҳаракатлари муҳимлигини таъкидладилар.

Эмомали Раҳмон Қасим-Жомарт Тоқаевга Тожикистонга гуманитар ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Икки давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар қўшма ҳаракатларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама тузилмалар, шу жумладан ҳарбий-сиёсий тузилмалар доирасида мувофиқлаштиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Бўлажак учрашувлар жадвали ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар