ҚР Президенти топшириғи: Биржа савдолари вақтинча тўхтатилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Президент топшириғига кўра, биржа савдоларини вазият барқарорлашгунга қадар қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Серик Жуманғарин маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Президент топшириғига кўра, вазият барқарорлашгунга қадар биржа савдоларини вақтинчалик қолдиришга қарор қилинди. Шу муносабат билан, биринчи навбатда, агентлик олдига газнинг максимал нархига риоя этилишини назорат қилиш вазифаси қўйилди. Келгуси йилдан агентлик савдони қайта тиклашга тайёргарлик кўриш учун суюлтирилган газ савдоси бўйича секциявий биржа қоидаларини ишлаб чиқади», - деб ёзди Серик Жуманғарин Facebookдаги саҳифасида.

Агентлик раиси ўшандан бошлаб суюлтирилган газ биржа товари сифатида эътироф этилишини ҳам эслатиб ўтди. Демак, суюлтирилган газ савдоси устидан кейинги назорат Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Бугунги кунда агентлик томонидан белгиланган ваколатлар доирасида автогазнинг чакана нархларини вақтинчалик тартибга солиш жорий этилди. Энергетика вазирлиги максимал улгуржи нархларни белгилади«, - деди Серик Жуманғарин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар