ҚР Президенти: Тоғли Қорабоғдаги можарони тўхтатиш тўғрисидаги келишув тарихий қарордир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Федерациясининг раислигида видеоконференция форматида бўлиб ўтаётган Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти Коллектив хавфсизлик кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг учрашувимиз ҳудуддаги ва умуман оламдаги мураккаб жараёнлар шароитида бўлиб ўтмоқда. Минтақавий ва жаҳон хавфсизлик соҳасидаги вазиятни давлатлараро муносабатларда зиддиятларнинг кучайиб бориши кучайтирмоқда. Шу нуқтаи назардан, Россия Президенти Владимир Путиннинг Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можарони тўхтатиш бўйича ташаббусини юқори баҳолаш мумкин», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев сессияда.

Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, Россия иштирокидаги келишув қийин вазиятдаги энг яхши ечим бўлди.

«Ушбу келишув минтақада узоқ муддатли тинчликни таъминлайди. Менимча, бу тарихий қарор», - деди у.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзолик Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

«Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти халқаро сиёсатнинг аниқ омилига айлангани ва Евроосиё қитъасининг аксарият қисмида хавфсизликни таъминлашда ижобий рол ўйнаши қувонарли. Биз ҳали ҳам шерикларимиз билан тинчлик, хавфсизлик ва халқларимиз фаровонлиги учун самарали ечимларни топиш учун фаол ишлашга тайёрмиз», - деди Президент.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар