+7 (701) 759 90 19
USD 376.16 EUR 406.18
RUB 5.90 CNY 53.60
Янгиликлар

ҚР Президенти Тимур Қулибаевни қабул қилди

22 Январь 12:15
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Тимур Қулибаевни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомар Тоқаев «Атамекен» МТП президиуми раиси Тимур Қулибаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Президенти Миллий илмий кардиохирургия марказига ташриф буюрди Давлат раҳбари Ахборот вазирини қабул қилди Тоқаев қишлоқ мактаблари ва шифоҳоналарини Интернет билан тўлиқ таъминлашга топшириқ берди

Учрашувда Давлат раҳбарига бизнес секторининг бугуни, юртимизда тадбиркорлик муаммолари, шунингдек Миллий тадбиркорлар палатасининг шу соҳадаги фаолияти якунлари бўйича ахборот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга юртимиз агросаноат комплексининг ривожланиши, фермерлар ва қишлоқ хўжалик товарларини ишлаб чиқарувчиларга молия айланмаси кераклиги, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларининг молиявий аҳволи маълум қилинди.

Импорт ўрнини босиш, давлат харидлари самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Президент мавжуд ресурсларнинг ҳаммасини тадбиркорликни фаоллаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларининг самарадорлиги муҳокама қилинди. Миллий тадбиркорлар палатасининг раҳбари оммавий тадбиркорлик ва инсон капиталини ривожлантиришга асосланган «Ҳукумат бизнес учун», «Бастау», «Ёш тадбиркор» лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳақида маълумот бериб ўтди.


Калит сўзлар: Бизнес, Қабул,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив