ҚР Президенти телерадиокомплекси ва Тожикистоннинг «Ховар» агентлиги ҳамкорликда медиа-лойиҳалар яратади

None
ASTANА. Кazinform – Бугун пойтахтда Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида Президент телерадиокомплекси ва Тожикистон Республикасининг «Ховар» миллий ахборот агентлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон ва Тожикистоннинг йирик медиа-ресурслари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун асос яратишга қаратилган меморандумни Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси бош директори Раушан Қажибаева ва «Ховар» ТМАА директори Субҳиддин Шамсиддинзода имзолади.

«Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги алоқалар одатда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг умумий хусусиятига кўра шаклланади. Бугунги кунда медиа индустриясидаги мулоқот энг кенг қамровли контент билан тўлдирилмоқда. Бу эса муваффақиятли ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади», — деди Президент телерадиокомплекси бош директори Раушан Қажибаева.

«Ховар» ТМАА директори С. Шамсиддинзоданинг сўзларига кўра, ахборот контенти орқали икки давлатнинг яқинлашуви Қозоғистон ва Тожикистоннинг ўзаро стратегик манфаатлари, айниқса, иқтисодий соҳада хавфсизликни мустаҳкамлаш, минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича ҳамкорлик йўналишида ривожланмоқда. Икки давлатнинг йирик оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида алоқаларнинг йўлга қўйилиши оммавий ахборот воситалари соҳасида ўзаро ҳамкорликда янги тажриба орттириш, журналист кадрлар тайёрлаш имконини беради.

«Ховар» ТМАА делегацияси «Jibek Joly» мен «SilkWay» телеканалларининг жаҳон телевизион саноатининг замонавий стандартларига жавоб берадиган студиялари фаолияти билан танишди.

Маълумот учун: Қозоғистон Республикаси Президенти Телерадиокомплекси Қозоғистоннинг энг йирик медиакомпанияси ҳисобланади. Унинг таркибига республика Jibek Joly телеканали, халқаро Silk Way телеканали, «Kazinform» ХАА ва Ҳужжатли фильмлар маркази киради.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар