ҚР Президенти ташқи савдо фаолиятини жонлантириш бўйича кўрсатмалар берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига ЖСТга аъзо давлатлар вазирларининг 12-конференциясида Қозоғистоннинг раислиги якунлари ҳақида маълумот берилди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ЖСТни ислоҳ қилиш жараёнини бошлаш ва 20 йилдан ортиқ давом этган балиқ овлаш субсидиялари бўйича янги Битимни қабул қилишга эришилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга вазирликнинг ташқи савдони ривожлантириш ва иқтисодий интеграция доирасида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган фаолияти натижалари тақдим этилди.

Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири нохомашё экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,9 фоизга ошиб, 5,6 млрд доллардан 7,5 млрд долларга етганини маълум қилди. Хизматлар экспорти 5,8 млрд долларга етди.

Давлат раҳбарига трансчегаравий хаблар ва савдо-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги ва Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Бақит Султанов асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлиги ва арзонлигини таъминлаш бўйича Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маъруза қилди. Унга кўра, 2022-2024 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режасини амалга ошириш 2024 йилгача аҳолини импортга боғлиқ бўлган асосий товарлар билан 100 фоиз таъминлаш имконини беради.

Президент ташқи савдо фаолиятини жонлантириш, Қозоғистон маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш вазифасини қўйди. Давлат раҳбари ички бозорни таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини тартибга солиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар