ҚР Президенти тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Рустам Журсиновни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбарига мамлакатимиз бизнесини янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ва режа ҳақида маълумот берилди.

Рустам Журсинов 2022 йилда Президентга 4408 та мурожаат келиб тушгани, уларнинг 1530 таси (34%) бўйича ижобий қарор қабул қилингани, 1030 та (23%) мурожаатга аниқлик киритилганини айтди. Ўтган йили бизнес-омбудсман мамлакатнинг барча ҳудудларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди.

Вакилнинг таъкидлашича, ўтган йили қонунчиликка рейдларга қарши курашни кучайтириш, тадбиркорликни давлат органларининг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиришлар киритилган.

Шу билан бирга, Президентга тадбиркорлик фаолияти соҳасида янги тартибга солиш сиёсатини жорий этиш бўйича зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон тадбиркорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳисоботини қабул қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ маъмурий тўсиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишга қаратилган қатор топшириқларни берди.

Фото: аkordа.kz

Сўнгги хабарлар