ҚР Президенти стол тенниси бўйича Осиё чемпионати совриндорини табриклади

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев 15 ёшли қозоғистонлик теннисчи Алан Қурманғалиевни Лаосда ўтказилган стол тенниси бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлиши билан телефон орқали табриклади, деб хабар беради Kazinform БОРТ №1 Telegram-каналига таяниб.

Қозоғистон Президенти ушбу ютуқ миллий спорт учун тарихий аҳамиятга эга эканини қайд этиб, Аланга маҳорати учун миннатдорчилик билдирди ва келажакда янги ёрқин ғалабалар тилади.

Алан Қурманғалиев Қозоғистон стол тенниси тарихида Осиё чемпионатида медал қўлга киритган биринчи спортчи бўлди.



Фото: olympic.kz

Сўнгги хабарлар