ҚР Президенти «Шеврон» компанияси раҳбарини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Шеврон» компанияси директорлар кенгаши раиси ва бош ижрочи директори Майкл Уиртни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Учрашувда «Шеврон»нинг Қозоғистон билан келгусидаги ўзаро ҳамкорлигининг асосий жиҳатлари ва қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари ва Майкл Уирт жаҳон энергетика бозоридаги вазият юзасидан фикр алмашди. Президент «Тенгизшевройл»нинг ички бозорга қўшимча 2,6 миллиард куб метр газ йўналтириш қарорини олқишлади.

Шунингдек, «Шеврон» компаниясининг нефть-кимё соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш истиқболлари ва Қарашиғанақ конининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш режаси кўриб чиқилди.


Фото: aqorda

Сўнгги хабарлар