+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

ҚР Президенти  Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

25 Октябрь 17:11
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти  Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Aкорда.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Европа комиссияси Президенти билан музокаралар ўтказди Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мақоласи «The Parliament Magazine» нашрида чоп этилди Қозоғистон Президенти Европанинг бир қатор компания раҳбарлари билан учрашди

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб қайта сайлангани билан табриклаб, Ўзбекистон раҳбарининг сайловдаги ишончли ғалабаси унинг стратегик йўналиши халқ томонидан қўллаб-қувватланишини яна бир бор исботлаганини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёев икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва Марказий Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига янги суръат бағишлаш мақсадида Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив