ҚР Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади ва унга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва Ўзбекистон халқига фаровонлик тилади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон Президентининг кўп асрлик дўстлик, биродарлик ва яхши қўшничиликка асосланган икки томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.

Қасим-Жомарт Тоқаев икки мамлакат қийин пайтларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб, чин биродарликнинг намунаси бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевга Сардоба сув омбори авариясидан жабр кўрган Туркистон вилоятига кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Сирдарё вилоятининг зарар кўрган ҳудудларига озиқ-овқат маҳсулотларини юборишга қарор қилганини таъкидлади.

Суҳбат якунида томонлар минтақадаги эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот алмашдилар ва COVID-19 эпидемияси ва унинг оқибатларига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш истагини билдирдилар.
Сўнгги хабарлар