ҚР Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали сўзлашди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давлат раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашдилар, ушбу стратегик муҳим минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли, самарали ҳамкорликка ўзаро интилишларини тасдиқладилар.

Икки давлат ҳукуматлари ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг асосий масалаларини ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни давом эттиради.

Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати аэропорти яқинидаги авиаҳалокат қурбонларига таъзия билдиргани учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Президентлар яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклашдилар, Қозоғистон ва Ўзбекистон халқларига фаровонлик тиладилар.

Сўнгги хабарлар