+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

ҚР Президенти Сенат раисини қабул қилди

14 Апрель 18:38
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Сенат раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорданинг матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Сенатининг 21 октябрдаги йиғилиши кун тартиби тасдиқланди ҚР Сенати Раиси: Бугунги ютуқларимизнинг барчаси Мустақиллик натижасидир

Қасим-Жомарт Тоқаевга Парламентнинг юқори палатасининг қонунчилик фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Маулен Ашимбаев Сенатнинг кўриб чиқаётган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Улар орасида Президент ташаббуси билан киритилган ер муносабатларини тартибга солувчи ўзгартиришлар алоҳида ўрин тутади. Сенат раисининг таъкидлашича, ушбу ойнинг охирига қадар Мажилис томонидан маъқулланган қонун лойиҳаси Сенатга тақдим этилади, шундан сўнг ҳужжат Президентга имзолаш учун юборилади.

Сайлов қонунчилигидаги ўзгаришларга келсак, сенаторлар қонун лойиҳасини Мажилисда кўриб чиқилишини кутмоқдалар. Маулен Ашимбоевнинг сўзларига кўра, Сенат ушбу масалани май ойининг биринчи ўн кунлигида кўриб чиқишни ва қонун лойиҳасини қабул қилишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Сенат Спикери Парламентнинг йил бошидан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида имзоланган 8 та халқаро шартномани ратификация қилганини маълум қилди. Ҳозирда Арманистон ва Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги иштироки билан боғлиқ баъзи масалаларни ҳал қиладиган битимларни ратификация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маулен Ашимбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга Сенатда имконияти чекланганлар учун инклюзив ижтимоий муҳит яратиш бўйича ишчи гуруҳ тузилганлигини айтди. Ушбу ишчи гуруҳ Президентнинг топшириғига биноан Миллий жамоат кенгашининг бешинчи йиғилишидан сўнг ташкил этилди.

Сенат раисининг сўзларига кўра, қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар жорий йилда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.

Сенат раиси Давлат раҳбарига сенаторлар иштирокида бўлиб ўтадиган қатор халқаро тадбирлар тўғрисида маълумот берди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив