ҚР Президенти Сенат Раиси билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Сенати Раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Президентга юқори палатанинг бу йилги қонунчилик фаолиятининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Сенат Спикери Президентнинг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида кўтарилган масалалар ижросини таъминлашга қаратилган қонунлар қабул қилинганлигини таъкидлади.

Хусусан, янги «Экологик кодекс», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонун, «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҚР Президентининг «Қозоғистон янги вазиятда: саъй-ҳаракатлар даври« Мурожаатномасининг айрим қоидаларини амалга ошириш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Маулен Ашимбаев ушбу ҳужжатларнинг барчаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, халқимиз турмуш сифатини оширишга қаратилганлигини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Сенат Раисига ушбу соҳаларни қонунчилик билан таъминлаш бўйича кўрсатма бериб, келажакда мамлакатда сиёсий модернизация ва иқтисодий ривожланиш дастурлари ҳамда бошқа соҳаларда кенг кўламли ишлар олиб борилишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар