ҚР Президенти Сенат мажлисида иштирок этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Сенат депутатларига мурожаат қилар экан, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев юқори палатада жамоатнинг долзарб муаммолари кўтарилаётганини таъкидлади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

«Бутун мамлакат олдида турган вазифаларни бажариш учун, аввало, ҳокимият тармоқлари ўртасида уйғунлик бўлиши зарур. Муҳим ислоҳотларни амалга оширишда парламентнинг, айниқса Сенатнинг роли ва ваколати алоҳида аҳамиятга эга. Сенатнинг асосий вазифаси сифатли қонунларни қабул қилишдир. Бундай қонунлар ислоҳотларга йўл очади, барқарорлик ва тартибни таъминлайди», - деди Қосим-Жомарт Тоқаев.



Давлат раҳбари Дариға Назарбоеванинг Сенат Раиси сифатидаги самарали фаолиятига миннатдорчилик билдирди.



Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Парламенти Сенати Раиси лавозимига Маулен Ашимбаев номзодини таклиф қилди.




Сўнгги хабарлар