ҚР Президенти Семей ядро полигони ёпилган кунига бағишланган Мурожаати

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Тоқаев Семей ядро полигони ёпилган кун муносабати билан мурожаат қилди, деб хабар беради Ақорданинг расмий сайти.

«450дан ортиқ портлаш содир этилган дунёдаги энг йирик ядро полигонларидан бири бўлган Семей полигони собиқ Совет раҳбариятининг қаршиликларига қарамай ёпилди. Бу ёш авлоднинг порлоқ келажаги ва давлатимизнинг узоқ истиқболи сари қўйилган ҳал қилувчи қадам бўлди. Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб синов майдончаларини ёпилишига олиб келган жасур ташаббусга айланди», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари тарихда биринчи марта Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ядро полигонини ихтиёрий равишда ёпиш тўғрисида оқилона қарор қабул қилгани ва дунёда хавфсизлик ва тинчликни таъминлашга катта ҳисса қўшганини таъкидлади.

«Семей полигонидаги ядро синовлари инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга тузатиб бўлмайдиган зарар етказди. Улар аҳоли орасида юқори касалланиш ва ўлим кўрсатгичини келтириб чиқарди, қўшни ҳудудларнинг интенсив радиоактив ифлосланишига олиб келди. 300 минг квадрат километр майдонга эга полигон атрофида тахминан бир ярим миллион киши яшарди. Улардан, мутахассисларнинг фикрига кўра, 500 мингдан ортиқ одам тўғридан-тўғри нурланиш таъсирига учраган», - дейилади Мурожаатда.

ҚР Президенти Қозоғистон халқи учун дахшатли оқибатларни келтириб чиқарган полигон ёпилгандан кейин давлат келтирилган зарар ўрнини тўлдириш ва аҳолини реабилитация қилиш бўйича ўта улкан ишларни амалга оширганини қайд этди.

«Мустақилликнинг 30 йиллиги арафасида шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Қозоғистон Республикаси бундан буён ҳам халқаро хавфсизликни мустаҳкамлаш, давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва глобал низоларни тинч йўл билан ҳал этишда фаол иштирок этади», - дея хулоса қилди Давлат раҳбари.
Сўнгги хабарлар