ҚР Президенти Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, ваъз ва тарғибот вазири билан учрашди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Президент Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, ваъз ва тарғибот вазири шайх Абдуллатиф бин Абдулазиз Абдраҳмон ал-Шайхни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбари Ислом олами учун муқаддас саналган Макка ва Мадина шаҳарлари бўлмиш Саудия Арабистони вакилларининг жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг бугунги учрашувида иштирок этиши жуда муҳим эканини таъкидлади.

Президент Саудия Арабистони делегациясига Қирол Салмоннинг махсус вакили, Жуфт Зиёратгоҳ қўриқчиси сифатида раҳбарлик қилгани учун вазирга миннатдорлик билдирди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, ваъз ва тарғибот вазири Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг учрашуви нуфузли глобал мулоқот майдонига айланганини таъкидлади.

Учрашувда Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.



Фото: аqorda.kz


Сўнгги хабарлар