Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

ҚР Президенти Саудия Aрабистони Қироллиги МК раисини II даражали "Барс" ордени билан тақдирлади

19 Октябрь 13:58

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Aрабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси Aбдулла Aл аш-Шайхни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қозоғистон Президенти Саудия Aрабистони ислом дунёсининг ишончли шериги ва Қозоғистон мустақиллигини тан олган биринчи араб давлатларидан бири эканлигини таъкидлади.

«Биз Саудия Aрабистони раҳбарияти билан доимо алоқадамиз. Aвгуст ойида Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан телефон орқали суҳбат чоғида бир қатор келишувларга эришилди. Сентябр ойида мен инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашдим. Ишонаманки, бу алоқалар икки мамлакат ҳамкорлигига туртки беради», - деди Президент.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар муҳокама қилинди. Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия компанияларини жаҳон бозорининг имкониятлари ва тажрибасини инобатга олган ҳолда Қозоғистондаги лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди.

Саудия Aрабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси Aбдуллоҳ Aл аш-Шайх Қозоғистон Президентига қабул учун миннатдорлик билдириб, мамлакатга ташрифи муваффақиятли ўтганини айтди.

«Қардош ва дўст Қозоғистонга келганимдан хурсандман. Биз Парламент даражасида бир қатор самарали учрашувларни ўтказдик. Бундай учрашувлар мамлакатларимизни янада яқинлаштиради. Менимча, бундай ташрифлар давлатларимиз раҳбарлари даражасида қабул қилинган қарорларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга», - деди Саудия Aрабистони Қироллиги Маслаҳат кенгаши раиси.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Aбдулла Aл аш-Шайхни II даражали «Барс» ордени билан тақдирлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар