Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Президенти Санкт-Петербург форумида: Озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш – умумий вазифамиз

17 Июнь 20:50

SANKT-PETERBURG. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган XXV халқаро иқтисодий форумда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш масаласини кўтарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ички барқарорликни сақлашнинг устувор йўналиши ва омили бўлиб қолмоқда. Ишончли озиқ-овқат тизимини яратиш учун инновацион ечимлар ва илғор технологияларни жорий этиш орқали озиқ-овқат харажатларини камайтириш муҳим аҳамиятга эга», — деди Қозоғистон Президенти.

Қ. Тоқаев барча иштирокчи давлатларнинг миллий даражада ҳам, минтақавий бирлашмалар, жумладан, ЕОИИ доирасида ҳам эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлларини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

«Бирлашган фронт бўлмаса, бу жуда муҳим соҳада белгиланган мақсадларга эришиш қийин бўлади. Бошқача айтганда, ҳаддан ташқари инфляция ва озиқ-овқат тақчиллигига қарши курашиш умумий вазифамиздир. Бизда ҳозир ва яқин келажакда бундан муҳимроқ мақсад йўқ, чунки бу фуқароларимиз фаровонлиги билан бевосита боғлиқ. Мамлакатларимиз салоҳияти бозорларимизни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан мунтазам ва тўлиқ таъминлаш имконини беради», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар