ҚР Президенти Садир Жапаровни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қирғиз Республикасининг янги сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Президенти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровни сайловдаги ғалабаси билан табриклади ва овоз бериш натижалари у давлатчилигини янада мустаҳкамлаш ва Қирғизистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича у таклиф қилган дастурни умуммиллий қўллаб-қувватлашидан далолат эканлигини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти биродар Қирғизистон билан ўзаро ҳамкорликни мамлакатларимиз халқларининг туб манфаатларига жавоб берадиган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида янада ривожлантириш йўлида қатъий садоқатини билдирди.

Садир Жапаров Қирғизистон Республикасининг барқарор ва ижодий ривожланиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлагани учун Давлат раҳбарига ва бутун қозоқ халқига миннатдорлик билдирди.

Президентлар икки томонлама кун тартибининг барча спектри бўйича биргаликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Қасим-Жомарт Тоқаев Садир Жапаровни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Қирғизистон раҳбари ушбу таклифни қабул қилиб, Президент сифатида биринчи ташрифини Қозоғистонга амалга оширишини таъкидлади. Шунингдек, у Қасим-Жомарт Тоқаевни парламент сайловларининг муваффақиятли ўтказилиши билан табриклади.

Қозоғистон Президенти Садир Жапаровга биродар Қирғизистон манфаати йўлидаги масъулиятли давлат фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Сўнгги хабарлар