ҚР Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати делегациясини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Каспий қувурлари консорциуми ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш доирасида Россия Федерацияси Ҳукумати делегацияси таркибида Россия Ҳукумати раҳбари ўринбосарлари Aлександр Новак ва Aлексей Оверчукни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва ёқилғи-энергетика алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграция масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, яшил энергетика, атом саноати, транспорт ва логистика соҳаларини ривожлантириш, эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар