+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

ҚР Президенти Россия делегацияси билан учрашди

20 Ноябрь 16:43
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Россия делегацияси билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти «Астана» халқаро молия марказида Россия Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук ва «Сбербанк» президенти ва бошқарув кенгаши раиси Герман Греф бошчилигидаги Россия делегацияси билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Талаба стипендиялари икки баравар оширилади – ҚР Президенти 2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши 2,5 баравар кўпаяди ҚР Президенти: Мавжуд вазиятга қарамай, Қозоғистон ривожланишнинг стратегик мақсадларини амалга оширмоқда

Тадбир давомида Россия делегацияси вакиллари Қозоғистон Президентига рақамли ечимлар, рақамлаштириш соҳасидаги комплекс ривожланиш лойиҳалари ҳақида батафсил сўзлаб берди ва Sber экотизимидан фойдаланиш тажрибалари билан ўртоқлашди.


Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Ҳукумати раҳбарлари ва Россия делегацияси билан экотизимларни технологик ривожлантириш, давлат хизматларини рақамлаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисида фикр алмашди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари иштирокида Қозоғистон ва Россия ўртасида рақамлаштиришга оид ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив