ҚР Президенти Россия билан чегарадош ҳудудларни ривожлантириш ҳақида гапирди

None
ASTANA. Кazinform – «Қизилжар» махсус иқтисодий зонаси фаолияти Қозоғистон ва Россия чегарадош ҳудудлари ҳамкорлигига туртки бериши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форумининг ХVIII умумий йиғилиши иштирокчилари олдида сўзлаган Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири .

«Қозоғистон барқарор савдо ва сармоявий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор. Чегара ҳудудларимизда автомобил йўллари, логистика узеллари, иқтисодий зоналар барпо этиш устувор вазифа ҳисобланади. 2019 йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида «Қизилжар» махсус иқтисодий зонаси ташкил этилди. Яқин келажакда у ерда экспортга йўналтирилган замонавий ишлаб чиқаришлар пайдо бўлади. Ўйлайманки, ушбу махсус иқтисодий зона фаолияти икки давлат чегарадош ҳудудлари ҳамкорлигига яхши туртки бериши мумкин», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари қайта тақсимланиши юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш яна бир устувор йўналиш эканини таъкидлади.

«Павлодар, Атирау вилоятларида Россия корхоналарининг алюминий ва нефт-кимё кластерида ишлаши учун қулай шароитлар яратилган. Ишончим комилки, бу йўналишдаги чегара ҳамкорлиги мамлакатларимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоыаев минтақалараро ва трансчегаравий ҳамкорлик икки давлатнинг барча йўналишларда конструктив ҳамкорлиги учун асосий платформа бўлиши керак, деган фикрни билдирди.

Ишончим комилки, бу галги муҳокама мамлакатларимиз ўртасида тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббусларни ишлаб чиқиш имконини беради, – деди Давлат раҳбари.

Фото: аkorda.kz

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар