ҚР Президенти Республика кунини миллий байрам сифатида белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Сенат депутатлари томонидан 25 октябр Республиканинг умумхалқ байрами сифатида белгиланиб, Биринчи Президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқаришга қаратилган қонун қабул қилинган эди.

Бу норма «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография, маданият ва байрамлар масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида мавжуд.

Шу муносабат билан «Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида»ги қонунга 25 октябр – Республика кунини умумхалқ байрами, 16 декабр – Мустақиллик кунини давлат байрами сифатида белгилаш бўйича ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

1 декабр – Биринчи Президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариш таклифи ҳам қўллаб-қувватланди.

Сўнгги хабарлар