ҚР Президенти Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Давлат раҳбарлари Афғонистондаги вазият ва унинг Марказий Осиё минтақаси барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсирини муҳокама қилдилар.

Минтақанинг муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш учун икки мамлакатнинг ва минтақадаги бошқа давлатлари учун ҳамжиҳатлик зарурлиги таъкидланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинга шу йил сентябр ойида Владивостокда бўлиб ўтадиган Шарқий иқтисодий форумда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдирди.


Сўнгги хабарлар