+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

ҚР Президенти Парламент VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади

15 Январь 15:07
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Парламент VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Парламентнинг VII чақириқ 1-чи сессиясида нутқ сўзлади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти ҚХА раисининг ўринбосарини қабул қилди Давлат раҳбари «KazRost Engineering Ltd.» компаниясига борди Қозоғистон Президенти Кўкшетау шаҳрига иш сафари билан келди

Давлат раҳбари ўтган чақириқ депутатларига самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, янги таркибдаги Мажилис депутатларига муваффақият тилади.

«Беш йил ичида Парламент 410 та қонун қабул қилди. Депутатлар қонун ташаббускорлиги ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 60 қонун лойиҳасини тайёрлади», - деди Қозоғистон Президенти.



Давлат раҳбари янги депутатлар ушбу суръатни сақлаган ҳолда, муваффақиятли фаолият юритиши лозимлигини таъкидлади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг энг ривожланган ўттиз мамлакат сафига қўшилиш мақсадига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган:

- ҳуқуқий давлатни ривожлантириш

- кучли ва инклюзив жамиятни шакллантириш учун самарали ижтимоий сиёсат олиб бориш

- фуқаролар фаровонлигини таъминлаш учун миллий иқтисодиётни тизимли ривожлантириш

- мамлакат ҳудудларининг тизимли тараққиётини таъминлаш учун транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмаларни ривожлантириш

- сиёсий модернизация

- фуқаролик жамияти вакилларининг фаоллигини ошириш ва ёшлар сиёсатини такомиллаштириш

- инсон ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қилиш каби устувор вазифаларга тўхталди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар

Архив