Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Президенти Парламент Мажилиси раисини қабул қилди

4 Июль 12:13

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Парламент Мажилиси раиси Ерлан Қошановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президентга парламентнинг VII чақириқ иккинчи сессиясида амалга оширилган қонун ижодкорлиги тўғрисида маълумот берилди.

Парламент қуйи палатаси спикери қабул қилинган қатор қонунлар Давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ислоҳотларни қонунчилик жиҳатдан таъминлашга қаратилганини таъкидлади.

Ерлан Қошановнинг айтишича, айни пайтда депутатлар вилоятларга чиқиб, халқ билан учрашиб, жойлардаги аҳвол билан танишган.

Уларда фуқаролар томонидан кўтарилган муҳим муаммолар ўрганилиб, тизимлаштирилмоқда. Кейин ҳукумат билан биргаликда бу муаммолар ҳал қилинади.

Мажилис раиси Президентга парламент қуйи палатаси фаолиятининг янги формати, жумладан, Жамоатчилик уйи ташкил этилиши ҳақида гапириб берди.

Бундан ташқари, Ерлан Қошанов Қасим-Жомарт Тоқаевга «АMANAT» партиясининг жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган фаолияти ҳақида гапириб берди.

«Ер омонати» лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилмаётган ва ноқонуний берилган ерларни давлат мулкига қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Партия Ҳукумат билан ҳамкорликда «Овул омонати» лойиҳасини амалга оширмоқда. Қишлоқ аҳолиси чакана савдо тармоғи талаблари ва истеъмолчилар талабини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида янги кўникмаларни ўрганмоқда.

Шу билан бирга, 7,7 миллион аҳоли истиқомат қиладиган 2400 та қишлоқ туманларини қамраб олиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Мажилис раиси Давлат раҳбарига Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясининг 23-24 июн кунлари Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган XI ялпи мажлисида иштирок этган Қозоғистон делегациясининг фаолияти якунлари ҳақида ҳисобот берди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар