ҚР Президенти Осиёнинг энг яхши шахматчисини табриклади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бибисара Асаубаевани табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
«Бибисара Асаубаева катта муваффақиятларга эришди. ФИДЕ қозоғистонлик иқтидорли қизни Осиёнинг энг яхши шахматчиси деб тан олди. Қозоғистон шахматчиларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу хабарни эътиборсиз қолдирмади. Бибисарани табриклаб, янги муваффақиятлар тилади»

, - дейилади Ақорда хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли қозоғистонлик шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева Осиёнинг энг яхши шахматчиси деб топилди.

Бибисара блиц бўйича аёллар ўртасида энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2021 йил 30 декабр куни Бибисара Польшанинг Варшава шаҳрида 17 ёшида аёллар ўртасидаги блиц бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.


Сўнгги хабарлар