ҚР Президенти Олий суднинг янги сайланган раисини қабул қилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Президенти Олий суднинг янги сайланган раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари Олий суднинг янги раиси Асламбек Мерғалиевни қабул қилди. Учрашувда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Олий суд раиси қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг судьяларга ишончини ошириш мақсадида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришнинг концептуал йўналишлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев одил судлов сифатини янада ошириш ва Қозоғистон халқига Мурожаатномасида қайд этилган суд-ҳуқуқ тизимини модернизация қилиш борасидаги ташаббусларни самарали амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Фото: аqorda.kz

Сўнгги хабарлар