ҚР Президенти Олий суд раисини қабул қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат раҳбари Олий суд раиси Жақип Асановни қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев Олий суд раисининг мамлакатда одил судловнинг бугунги ҳолати тўғрисидаги маърузасини тинглади.

Жақип Асановнинг айтишича, оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича оқлов ҳукмлари сони 7 баробар ошган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳибсга олишнинг ҳар бешинчи ҳолатида жазо чораларини қўлга кирита олмади. Ҳар учинчи шикоятга кўра, судлар терговчилар ва прокурорларнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топдилар.

Президентга фуқаролик низолари бўйича ишлаш услуби ўзгаргани ҳақида сўзлаб берилди. Судлар ҳокимликлар билан ҳамкорликда низоларни суддан ташқари ҳал этиш институтларини ривожлантирмоқда. Нотариусларга баҳссиз даъво аризалари киритилиб, ҳакамлик судялари, медиаторлар, юридик маслаҳатчилар ва меҳнат инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилди. Натижада 4 йил ичида судга берилган даъволар сони 2,5 баробарга – 900 мингдан 340 мингтага қисқарди. Судда келишув билан якунланган ишлар 37 фоизга ошган.

Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб ҳудудлараро жиноий судлов жорий этилди. Ишлар судяларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда бир суд доирасида эмас, балки бутун республика бўйича судлар ўртасида автоматик тарзда тақсимланади. Жақип Асановнинг фикрича, бу коррупцияга қарши янги усул.

Давлат раҳбари жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича суд ишларини юритиш сифатини ошириш, суд кадрларини танлашни такомиллаштириш чораларини кўриш зарурлигини та’ъидлади.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар