ҚР Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик йиғилишида иштирок этди

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг кичик мажлисида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Президент Москва шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан бирга Россия Федерацияси Президенти – ОЕИК раиси Владимир Путин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси Михаил Мясникович кичик таркибда ўтказилган йиғилишда иштирок этди.

Учрашувда давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолияти ва ривожланиш истиқболларига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.


Сўнгги хабарлар