ҚР Президенти: Охирги 10 йилда 1500 та янги корхона ишга туширилди
7 Декабрь 11:42

ҚР Президенти: Охирги 10 йилда 1500 та янги корхона ишга туширилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтин сапа» мукофоти совриндорларини табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳар йили сифатли маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва муваффақиятли ишлаётган бизнес вакилларини тақдирлаймиз. Ижтимоий ташаббусларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган ишбилармонларни ҳам ҳурмат қиламиз. Шу тариқа биз қилинган иш ва ҳақиқий муваффақиятни нишонлаймиз. «Алтин сапа» танлови 15 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бугунги кунга қадар 150 дан ортиқ корхона Президент мукофотига сазовор бўлди», – деди Давлат раҳбари.

«Бу катта рамзий маънога эга. Мустақиллик даврида Қозоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароит яратилган. Натижада замонавий тадбиркорлар гуруҳи шаклланди. Улар миллий иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланди. Бугун мамлакатимизда саноатлаштириш жараёнига маҳаллий тадбиркорлик салмоқли ҳисса қўшмоқда. Охирги 10 йил ичида ишлаб чиқаришнинг иқтисодиётдаги улуши тоғ-кон саноати улушидан ошиб, 33 фоизга етди. Мамлакат бўйлаб 1500 та янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шу мақсадда 9 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилди. 820 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилди. Ўтган йили ишлаб чиқариш саноати экспорти 3 баробарга ошиб, 15,4 миллиард долларни ташкил этди. Бугунги кунда Қозоғистонда қайта ишланган маҳсулотлар дунёнинг 131 давлатига экспорт қилинмоқда», - деди Президент.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив