+7 (701) 759 90 19
USD 405.77 EUR 457.91
RUB 5.77 CNY 57.42
Янгиликлар

ҚР Президенти Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди

25 Май 17:14
Баҳам кўринг:
ҚР Президенти Нур-Султан шаҳри ҳокимини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгиновни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Ўхшаш янгиликлар
Президент Нурсултон Назарбоев билан 35 йил олдин қандоқ танишганини айтиб берди Қозоғистон Президенти Миллий банк ҳисоботини тинглади Қозоғистонда қаттиқ карантин режими қайта жорий этилиши мумкин - Президент топшириғи

Қасим-Жомарт Тоқаевга пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва 2019 йил октябр ойида бўлиб ўтган йиғилишда берилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот берилди.

Алтай Кўлгиновнинг сўзларига кўра, Президент номидан бу йил арзон уй-жойлар қурилиши сезиларли даражада фаоллашди. Шу билан бирга, турар жой олиш учун навбатда турган фуқаролар ва заиф гуруҳлар учун 8000 та квартирани фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Шунингдек, Президентга акциядорлар муаммоларини ҳал этиш ва қурилиши тугалланмаган уй-жойлар қурилиши билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш тўғрисида маълумот берилди.

Давлат раҳбари «Бандлик йўл харитаси» бажарилишини назорат қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, у инфратузилма лойиҳаларини сифатли амалга ошириш, жумладан, мактаблар ва реабилитация марказларини қуриш, йўллар ва ижтимоий объектларни таъмирлаш, кўчалар, турар жойлар ва жамоат жойларини ободонлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, йиғилишда инвестицияларни жалб қилиш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган фуқароларга ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, Қозоғистон Президенти қурилиш соҳасида иш ҳажмини оширишни, уч сменали мактаблар масаласини зудлик билан ҳал қилишни, шунингдек, ишсизларни иш билан таъминлашни буюрди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив