ҚР Президенти номига Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табрик мактублари келмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев номига хорижий давлатлар раҳбарларидан Рамазон ойи бошланиши муносабати билан табрик телеграммалари келиб тушди, дея хабар бермоқда Ақорда матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев табригида сўнгги йилларда икки халқ ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик ришталари жадал ривожланиб бораётганини таъкидланади.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш нафақат икки қўшни халқ ва давлат фаровонлигига, балки бутун минтақамизда тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади», — дейилади телеграммада.

Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Қасим-Жомарт Тоқаевни муборак Рамазон ойи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва бахт-саодат, қардош Қозоғистон халқига фаравонлик тилади.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбарини БАА Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, БАА вице-президенти, Бош вазир, Дубай амирлиги ҳукмдори Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум, БАА Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Иордания Қироли Абдуллоҳ II, Қувайт Валиаҳд шаҳзодаси Мешал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ, Марокаш Қироли Муҳаммад VI, Баҳрайн қироли Ҳамад бин Исо Ал Халифа, Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос табриклади.

Сўнгги хабарлар