ҚР Президенти номига Наврўз байрами муносабати билан табриклар келаяпти

None
ASTANА. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Наврўз байрами муносабати билан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табрик телеграммалари келаяпти, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўз табригида Наврўз баҳорнинг хабарчиси, Марказий Осиёдан Болқонгача бўлган кенг ҳудудда нишонланадиган муштарак анъаналар ва фаровонлик байрами эканини таъкидлади.

– Ана шу умумий анъанани асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш мақсадида ҳар йили дунёнинг барча ҳудудларида нишонланадиган Наврўз байрами дўстлик ва биродарлигимизнинг ёрқин ифодасидир, – дейилади Туркия Президенти телеграммасида.

Татаристон Раии Рустам Минниханов ҳам қардош татар халқи номидан самимий тилаклар йўллади.

– Кўҳна ва ҳамиша навқирон, янгиланиш руҳи, бунёдкорлик шижоати ва шод-хуррамлик олиб келган Наврўз байрами қозоқ-татар халқларининг тараққиёти, ўзаро ҳамкорлигининг кенгайишига кенг йўл очишини тилайман. , - дейилади телеграммада.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Мин ўз табригида тинчлик, табиатга яқинлик ва одамлар ўртасидаги ҳурмат бутун инсониятнинг қадрияти эканлигини таъкидлади.

– Наврўз байрами ШҲТга аъзо давлатлар ва халқларнинг маданий хилма-хиллигини асраб-авайлаш, дўстона қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. ШҲТга аъзо давлатларнинг фаол иштирокида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро Наврўз куни тўғрисидаги резолюция қабул қилинганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу эса ушбу байрамнинг глобал миқёсдаги аҳамиятини билдиради, - деб ёзади ташкилот Бош котиби.

Бундан ташқари, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукир Пошозода Давлат раҳбарини Наврўз байрами билан табриклади.

Сўнгги хабарлар